Миллий маҳсулот – миллий ғурур деб бекорга айтилмаган. Юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар чет эл давлатларида муваффақият қозонганини эшитганда, фахр-ифтихор туйғуси ўз ўзидан пайдо бўлади. Юртимизнинг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ошиб бораётгани эса алоҳида завқ бағишлайди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида саноат корхоналарини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича кенг кўламда иш олиб борилмоқда ва бу тинимсиз меҳнатнинг натижалари яққол кўриниб турибди: Ўрта Осиёдаги энг йирик маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси қаерда? Албатта, Ўзбекистонда!
Artel компанияси маҳсулотлари бугунги кунда 10 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда. Компания маҳсулотлари чет эл бозорларини жадал суратларда забт этиб, истеъмолчилар ҳурматига, муҳаббатига сазовор бўлмоқда деса ҳеч муболаға бўлмайди. Корхонанинг октябрь ойидаги юксак экспорт кўрсаткичлари эса буни яққол тасдиқлаб турибди.
Айтиш жоизки, Artel Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон ва Украина давлатларига энг кўп экспортни амалга оширади. Телевизорлар, сув иситгичлари, совутгичлар ва ошхона плиталари эса чет эл бозорларида катта талабга эга.
Чет эл бозорларига кириб бориш ўта оғир ва сермашаққатлидир. Artel дунёнинг машҳур компаниялари билан нафақат ўз юртида, балки чет элда ҳам бемалол рақобатлаша олишини тасдиқлади. Бу ойдаги рекордли кўрсаткич ўз устида ишлаш, маҳсулот сифатини мунтазам ошириб бориш, ишлаб чиқариш жараёнларини мунтазам мукаммаллаштириш ва тўхтовсиз ривожланишнинг натижасидир. Artel компанияси бу кўрсаткичда тўхтамасдан, уни янада баланд поғоналарга кўтаришни ва янги чўққиларни забт этишни режалаштирган.