Artel

22 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида анъанавий «Марказий Осиё 2020 HR-бренди» энг яхши лойиҳаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Ушбу маросимда Beeline, Korzinka.uz, Air Astana, Efes Kazakhstan, Hilti, Kazdream, Astra Zeneca, Kazatomprom, Home Credit Bank, VTB, Leroy Merlin сингари минтақанинг машҳур брендлари ўз лойиҳаларини тақдим этди.

 

Artel компанияси ҳам ўз лойиҳаларини тақдим этди ва «Ходимлар мотивацияси» лойиҳаси билан «Дунё» номинациясида мукофот олди. Artel компанияда ходимларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳани тақдим этди. Ушбу лойиҳа Artel компаниялар гуруҳида ходимларни бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича Mercer халқаро консалтинг компанияси билан самарали ҳамкорликнинг натижасидир.

 

 

Artel корхоналар гуруҳининг Ходимлар билан ишлаш департаменти раҳбари Лазизбек Маматов компаниянинг ривожланиши учун доимий равишда такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб қуйидагиларни айтди:

– Ушбу мукофотда иштирок этишнинг ўзи компанияларни HR-жараёнини тубдан қайта кўриб чиқишга ундайди. Марказий Осиёдаги энг кучли компаниялар билан рақобатлашиш учун сиз нафақат энг яхши иш берувчи бўлишингиз, балки халқаро ҳамжамиятнинг юқори меъзонлари ва тенденцияларига жавоб беришингиз керак.

 

Ушбу мукофотда ғолибликни қўлга киритиш Artel компаниясининг HR-лойиҳаси Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиши ва тан олиниши ҳисобланади.

ПОДЕЛИТЬСЯ:

Вам также будет интересно

К списку новостей

Главные статьи недели

К списку новостей